Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳаром ой - Зулқаъда бошланиб қолган эди. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. Тоифдан Маккага қайтдилар ва мусулмонлар ўлжалари ва асирларини қолдиришган Жиъронага тушишди. Молик ибн Авф Расулуллоҳ с.а.в.нинг унга агар мусулмон бўлса молини, оиласини ҳамда юзта туя беришлари ваъдаларига биноан келиб, Исломга кирганини эълон қилди ва ваъда қилинган нарсаларни олди. Мусулмонлар Расулуллоҳ с.а.в. Ҳавозиндан келган ҳар бир одамга мана шундай бериб юбораверсалар, бизнинг улушимиз камайиб қолади деб қўрқишди ва ўлжалар ўзаро тақсимланишини, ҳар бирлари ўз улушини олишини талаб қилишди. Улар ўлжалар тўғрисида ўзаро шивирлашган эди, бунинг хабари Расулуллоҳ с.а.в.га етиб келди. Расулуллоҳ с.а.в. туя ёнида туриб, унинг бир дона жунидан олдилар ва икки бармоқлари орасида ушлаб дедилар: «Эй одамлар, Оллоҳга қасамки, сизларнинг ўлжаларингиздан менга мана бу туянинг мана шу жуни ҳам тегмайди. Фақат хумс (бешдан бири)ни оламан. У ўзларингизга қайтарилади. Бир дона ипми, игнами ноҳақ олган бўлсанглар қайтаринглар. Чунки билдирмасдан олиб қўйилган нарса Қиёмат куни эгаси учун ор, ўт ва шармандалик бўлади». Ўлжа адолат билан тақсимланмасдан туриб ундан ким нима олган бўлса қайтаришга буюрдилар. Кейин ўлжани бешга бўлдилар, бир қисмини ўзлари учун олиб қўйдилар ва қолганларини асҳобларига тақсимлаб бердилар. Шу кунгача ашаддий душманлари бўлганлар улушига ўз улушларидан қўшиб бердилар. Абу Суфён, унинг ўғли Муовия, Ҳорис ибн Ҳорис, Ҳорис ибн Ҳишом, Суҳайл ибн Амр, Ҳувайтиб ибн Абдулуззо, Ҳаким ибн Ҳизом, Алоъ ибн Жория Сақафий, Уяйна ибн Ҳисн, Ақраъ ибн Ҳобис, Молик ибн Авф Насрий, Сафвон ибн Умайяларнинг ҳар бирига қалбларини бирлаштириш учун улушларига қўшимча юзтадан туя бердилар. Шарафда улардан пастроқ бўлганларга қўшимча элликтадан туя бердилар. Расулуллоҳ с.а.в. шу куни мол тақсимлашда ниҳоятда саховатли бўлдилар. Лекин айрим мусулмонлар Расулуллоҳ с.а.в.нинг бу саховатларидаги ва ўлжаларни бундай тақсимлашларидаги ҳикматни идрок қила олмади. Расулуллоҳ с.а.в.нинг бу ишларини кўриб ансорлар бир-бирларига: «Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ с.а.в. ўз қавмини топиб олди», дейишди. Бу ҳол уларнинг қалбларига таъсир қилди. Саъд ибн Убода Расулуллоҳ с.а.в.га бу гапларни етказди. Расул с.а.в. ундан: «Эй Саъд, сен ўзинг нима дейсан?», деб сўраганларида: «Ё Расулаллоҳ, қавмим тарафидаман», деб жавоб берди ва қавмининг гапларини қувватлади. Расулуллоҳ с.а.в. унга дедилар: «Эй Саъд, уларни мана шу қўрғонга тўпла». Саъд уларни тўплади. Расулуллоҳ с.а.в. уларга дедилар: «Эй ансорлар жамоаси, сизлардан менга қандай гаплар етиб келди? Мендан хафа бўлдингларми? Сизларга борганимда залолатда эдинглар, Оллоҳ сизларни ҳидоят қилмадими, муҳтож эдинглар, Оллоҳ бойитмадими, бир-бирингизга душман эдинглар, Оллоҳ

 

83-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203